Сирдарёда журналистлар ва жамоатчилик вакиллари учун Пресс-тур ташкил этилди

10:12 - 9 октябр 2024 Янгиликлар
142

Пресс-тур ОАВ ходимлари ва жамоатчилик вакилларини Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилди

Тур давомида иштирокчилар Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун ташкил этилган ўқув, давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларига эълон қилинган танловларнинг тест синови ҳамда суҳбат босқичлари жараёнини кузатишди. 

Шунингдек, уларга давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш, кадрларнинг салоҳиятини ошириш йўналишларида амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумот берилди. Иштирокчилар Агентликнинг электрон платформаларини ижобий баҳолашди. 

Тадбир давомида ОАВ вакиллари соҳага оид ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.  

 

Чоп этиш