Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва “Киберхавфсилик маркази” ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

12:00 - 9 октябр 2024 Янгиликлар
67

Ҳамкорлик келишувини Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Саидфаррух Исломов ва “Киберхавфсилик маркази” раҳбари Олимжон Мирзаев имзолашди.

Келишувга кўра, эндиликда томонлар давлат фуқаролик хизматчиларининг шахсга доир маълумотлари хавфсизлигини таъминлаш юзасидан давра суҳбатлари ва ўзаро муҳокамалар ташкил этиб боради. 

Ахборот ва киберхавфсизлик соҳасига доир янги технологиялар ва қурилмаларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни синов тариқасида текшириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишади. 

Қолаверса, давлат фуқаролик хизмати соҳасида жорий этилган ахборот тизимларининг хавфсизлик талабларига мувофиқлиги экспертизадан ўтказиб борилади. 

Чоп этиш