Тошкентда II Халқаро киберхавфсизлик саммити иш бошлади
Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агенлиги раҳбарияти ва масъул вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
"Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2024" халқаро саммитида 30 дан ортиқ мамлакатдан 60 га яқин компания, 120 дан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда.
Мақсад — рақамли дунёда киберхавфсизликнинг аҳамияти: ечимлар, таҳдидлар ва ҳамкорлик, муҳим инфратузилма ва бизнес активларини ҳимоя қилишга қаратилган.
◽️Саммит доирасида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва “Киберхавфсилик маркази” ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланиши режалаштирилган.