"Uzbekistan Government Quality Award 2024" дастурининг 2-цикли натижаларини тақдим этиш маросими бўлиб ўтди

15:04 - 10 октябр 2024 Янгиликлар
45

Унда БААнинг олий мартабали делегацияси, жумладан, Дастурнинг ҳакамлар ҳайъати аъзолари, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш ва Стратегик ислоҳотлар агентликлари раҳбарияти, масъуллари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вакиллари иштирок этди.

Вакиллар ўз нутқида давлат хизматини кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида икки томонлама ҳамкорлик тобора кенгайиб бораётганини таъкидлашди.

Шундан сўнг, Дастур натижалари маълум қилинди.  Унда Лойиҳа тўлиқ рақамлаштирилгани, мутахассислар бир неча бор вазирликларда семинарлар ўтказишгани, 3 та янги — HR, ёш давлат хизматчиси ва аёл давлат хизматчилари категориялари таъсис этилгани маълум қилинди.

Тақдим этилган тавсиялар дастурда қатнашган ҳар бир вазирликда чуқур таҳлил қилиниши ва “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида олдинга қўйилган вазифаларнинг ижросини сифатли таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди. 

Мулоқот давомида “Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастурининг 2-цикли ғолибларини тақдирлаш маросимини ўтказиш муддати бўйича келишувга эришилди.

Маълумот учун, ушбу Дастур — мамлакатда давлат бошқаруви ва давлат хизмати самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган.

Чоп этиш