Ёшларга давлат хизматига кириш учун барча имкониятлар яратилди

14:33 - 11 октябр 2024 Янгиликлар
55

Агентликнинг Навоий вилояти филиали ҳамкорлар кўмагида Навоий давлат педагогика институтида “Очиқ давлат хизмати” шиори остида талабалар билан мулоқот ташкил этди.

Фаол, ташаббускор, иқтидорли ёшларни давлат фуқаролик хизматига жалб этиш, ёшлар орасида давлат хизмати жозибадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган ушбу учрашувда ёшларнинг фикрлари, келажак режалари билан яқиндан ўртоқлашилди.

Талаба-ёшларга давлат хизмати соҳасидаги ислоҳотлар, ишга киришнинг очиқ танлов тизими, ёш кадрларнинг ривожланиши учун берилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берилди. 

Мулоқот давомида “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан ажратилаётган грантлар юзасидан тақдимот қилинди. Ёшлар хорижда бепул таълим олиш дастурига оид таклифларини билдиришди, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди. 

Чоп этиш