Ходимларни самарали бошқариш — барқарор ривожланишга йўл очади
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали ташаббуси билан Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармасида давлат органлари ва ташкилотларида кадрларни самарали бошқаришга таъсир этувчи омилларни ўрганиш, таҳлил қилиш мақсадида семинар ташкил этилди.
Семинарда жамоани шакллантириш, қаттиқ ва юмшоқ кўникмалар, ташқи ва психологик омиллар, шахсий самарадорликка эришиш усуллари, давлат фуқаролик хизматчисининг ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш каби йўналишларда муҳим маълумотлар берилди. Жорий ҳолат таҳлил қилинди.
Шунингдек, ходимларнинг келгусидаги иш фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши белгиланди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.