“Давлат ва маҳаллий ҳокимият хизматчиларининг таълим тизимидаги ўқув дастурларини стратегик режалаштириш ва бошқариш” мавзусида малака ошириш курси ташкил этилди

10:10 - 7 ноябр 2024 Янгиликлар
39

Таъкидлаш жоизки, бугун давлат фуқаролик хизматчиларининг узлуксиз малакасини ошириб бориш тизимини такомиллаштириш, бунда малака ошириш фаолияти билан шуғулланадиган таълим муассасаларининг ўқув жараёнини самарали йўлга қўйиш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш учун амалий ва ҳуқуқий замин яратилган.

Мамлакатимизда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, давлат фуқаролик хизматчилари ўзининг касбий компетенциясини мунтазам равишда ошириб бориши шарт эканлиги белгиланган.

Мазкур вазифалардан келиб чиқиб, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бир қатор нуфузли хорижий таълим муассалари, жумладан, Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси (РАНХиГС) билан инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилиб келмоқда. 

Куни-кеча ҳамкорлик доирасида вазирлик, идора ҳамда ташкилотлар таркибидаги давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга масъул таълим муассасалари раҳбар кадрлари учун 3 кунлик семинар-тренинг ташкил этилди. 

Ўқув илғор хорижий тажриба асосида давлат фуқаролик хизматчиларининг узлуксиз малакасини ошириб бориш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилди. 

Чоп этиш