Ҳар бир давлат хизматчиси — маънавият тарғиботчиси 

10:28 - 7 ноябр 2024 Янгиликлар
46

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида шу мавзусида малака ошириш курси ташкил этилди. 

3 кунлик семинар давомида иштирокчилар билан давлат хизматчисининг маънавий-ахлоқий фазилатлари, маънавий-маърифий фаолият натижадорлиги, маънавий таҳдидлар, уларни аниқлаш ва бартараф этиш йўллари каби мавзулар таҳлил қилинади.

Шунингдек, ижтимоий ахлоқ ва янгиланаётган жамият, раҳбар маънавияти ва касб этикаси, маънавий тарғибот таъсирчанлигини ошириш йўллари, миллий ғоянинг Ўзбекистон тараққиётидаги ўрни, маънавий-маърифий ишларнинг ҳолати, жамият барқарорлигига салбий таъсир этувчи таҳдидлар, уларни бартараф этиш омиллари каби масалалар юзасидан тренинглар ташкил этилади. 
 

Чоп этиш