“Раҳбар аёллар мактаби”нинг навбатдаги мавсуми учун номзодлар сараланмоқда

14:58 - 20 ноябр 2024 Янгиликлар
199

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли фармонида “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш белгиланган.

2023 йилдан буён ташкил этилаётган “Раҳбар аёллар мактаби” дастурининг учта мавсумида 144 нафар хотин-қизлар малака ошириш курсларида иштирок этди.

Дастурнинг тўртинчи мавсуми учун давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тавсия этилган 300 нафардан зиёд хотин-қизлар рўйхати шакллантирилди. Комиссия томонидан малака талабларига мос келадиган ҳамда тест синовларида етарли балл тўплаган 85 нафар номзод суҳбат босқичига ўтди.

Бугун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъул ходимларидан иборат Комиссия томонидан номзодлар билан суҳбат жараёнлари бошланди.

Суҳбат натижаларига кўра, фаолияти ижобий, ташаббускор, ўз соҳаси бўйича билим, кўникмалари етарли 50 нафар хотин-қиз Дастур доирасида малака ошириш имкониятига эга бўлади.  

▫️Ўқув дастури жорий йил декабрь ойидан бошланиши режалаштирилган.

Чоп этиш