Сирдарёда сайёр қабул ташкил қилинди
Қабул Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали ҳамда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Сайёр қабул давомида фуқаролардан давлат фуқаролик хизматига оид 27 та мурожаат қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг 13 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 7 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатларга эса тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганилиб, қонуний тартибда ечим берилиши маълум қилинди.
Қабул давомида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда давлат фуқаролик хизматига ишга кириш масалалари бўйича тушунтиришлар берилди.