“Ҳокимликка тайёрлаш мактаби” қўшма таълим дастури тингловчилари масъул вазифаларга тайинланмоқда
Лойиҳа аввал маълум қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат бошқаруви академияси томонидан Ханнс Зайдел жамғармаси ҳамда Бавария давлат бошқаруви мактаби ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
Дастур бошқарув кадрларига қўйилаётган замонавий ва халқчил талабларни ҳисобга олган ҳолда раҳбарлар захирасини шакллантиришга йўналтирилган.
Айни дамда 56 нафар тингловчи Давлат бошқаруви академиясида малака оширмоқда. Бугунга қадар қуйидаги тингловчилар масъул вазифаларга сайланди ва тайинланди:
▫️Тожибоева Гулчеҳра Садриддиновна, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати (сайланди)
▫️Раджабова Шоира Нурматовна, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати (сайланди)
▫️Хушмуродова Исмигул Бердимуродовна, Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси (сайланди)
▫️Уббиниязов Батырбек Онгарбаевич, Бўзатов тумани ҳокими
▫️Сулайманов Бекзод Анварович, Марказий банкнинг Наманган вилояти Бош бошқармаси бошлиғи
▫️Собиров Илҳом Қаҳрамонович, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи
▫️Мусаева Ирода Мансурбековна, Урганч шаҳар ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи
▫️Насруллаева Шоира Азатовна, Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлиги бўйича ўринбосари
❕Жараён давом этмоқда.