Сирдарёда давлат хизматидаги хотин-қизлар учун семинар-тренинг ташкил этилди
Ўқув давлат фуқаролик хизматидаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг етакчилик салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида Агентликнинг Сирдарё вилояти филиали ташаббуси билан ташкил этилди.
Унда туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари, давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларида фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирок этди.
Семинарда "Давлат бошқарувидаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар таҳлили" мавзусида мунозара, "Юқори самардорликда ишлашнинг 7 қоидаси" бўйича мини-лекция, шунингдек, "Замонавий аёл давлат хизматчисининг образи" мавзусида психологик тренинглар ташкил этилди.
Хотин-қизларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўрни юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.