25 ноябрдан бошлаб "Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат" глобал кампанияси бошланди
Бу ташаббус Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни муносабати билан ўтказилади.
Бу кампания аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш учун жамиятнинг барча қатламлари саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлигини эслатади.
Биз, ушбу муҳим ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз логотипимизни олов ранг фонида бердик. Олов ранг — умид, ёруғлик ва зўравонликсиз келажак рамзидир.
Зўравонликни ҳеч қачон оқламаймиз!