Сифатли таълим ва амалиёт — кафолатли иш ўрни
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан илғор ҳорижий тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш орқали давлат органлари ва ташкилотларини сифатли кадрлар билан таъминлаш мақсадида қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Агентлик Наманган вилояти филиали ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси билан ҳамкорликда Наманган вилоятидаги олий таълим муассасаларидаги мавжуд Карьера марказлари фаолиятини трансформация қилиш мақсадида қўшма чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Мазкур чора-тадбирлар режасига асосан, куни-кеча Наманган муҳандислик-технология институти битирувчи босқич талабалари учун амалий семинар ташкил этилди. Университет раҳбарияти ҳамда Агентлик масъуллари иштирок этган тадбирда Карьера марказининг асосий вазифаси олий таълим муассасаси, давлат ва нодавлат сектордаги ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашдан иборат эканлиги маълум қилинди.
Семинар давомида Лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда давлат ташкилотларидаги вакант лавозимлар учун ташкил этилаётган очиқ танловларда иштирок этиш тартиблари ҳақида батафсил маълумот берилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.