“Келажак лидерлари” махсус малака ошириш дастурининг навбатдаги мавсуми тингловчиларига махсус сертифатлар топширилди

15:09 - 4 декабр 2024 Янгиликлар
386

Бугун Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида ташкил этилган “Келажак лидерлари” махсус малака ошириш дастури навбатдаги мавсумининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. 

Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ва масъуллари, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ректори, профессор-ўқитувчилари, Дастур тингловчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, “Келажак лидерлари” ўқув дастури 2021 йилдан буён ташкил этиб келинмоқда. Бугунга қадар 200 нафар ёш давлат хизматчилари мазкур лойиҳада малакасини оширди ва карьерада мувафаққиятга эришди.

“Келажак лидерлари” ўқув дастурининг навбатдаги мавсуми учун республикамизнинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган салоҳиятли давлат хизматчиларининг 50 нафари танлаб олинган эди. 

Ўқув курси давомида тингловчилар стратегик ва лойиҳа бошқаруви, лидерлик, ўзгаришлар жараёнларини таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиришди. 

Дастурни мувффақиятли тамомлаган тингловчиларга сертификат тақдим қилинди. Эндиликда уларнинг фаолият самарадорлиги мониторинг қилиб борилади.
 

Чоп этиш