Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Малайзия Бош вазири ҳузуридаги Давлат хизмати департаменти билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

15:55 - 16 январ 2025 Янгиликлар
99

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган онлайн форматдаги учрашувда икки ташкилот вакиллари иштирок  этди. 

Мулоқотда давлат хизматчилари учун Малайзияда стажировка ва тренинг дастурларини ташкил қилиш, икки ташкилот мутахассисларининг ўзаро ташрифлари дастурини ишлаб чиқиш, Давлат хизмати департаменти раҳбариятини 2025 йилнинг июнида Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган БМТ Давлат хизмати форумида иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. 

Шунингдек, учрашув давомида икки ташкилот ўртасида тузиладиган ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Аҳдлашув декларацияси лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди. 

Чоп этиш