Давлат фуқаролик хизматчиларини бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнлари бошланди
Уларнинг саломатлиги — халқчил, самарали фаолияти учун асосдир!
Касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва уларнинг олдини олиш саломатлик учун муҳим. Бу омил — оилада фаровонлик, давлат хизматида эса самарадорликни таъминлайди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Cоғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳокимликлар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва барча ҳокимликларда фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчиларини тиббий кўрикдан ўтказишни бошлади.
(https://t.me/argos_uz/7899)Иштихонда ташкил этилган мазкур тиббий кўрик жараёнларида ҳам давлат хизматчилари 10 дан ортиқ бирламчи турдаги тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Касаллик аниқланган ходимларга даволаниши учун барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилади.
Республика бўйлаб бошланган жараён жорий йилнинг 30 январь кунига қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш кафолатланган.