Халқ хизматчиси
Милиев Даврон Сувонович, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Қурилиш соҳасида электрон тендер, рейтинг ва буюртмачи хизмати тизимини методологик таъминлаш бўлими бошлиғи
▫️Д.Милиев 1979 йил Самарқанд вилоятида туғилган, оилали.
Мутахассислиги: Давлат молияси
Соҳадаги ташаббуслари: Қурилиш соҳасидаги давлат харидларида инсон омилисиз харид тизимини тўлиқ ишлаб чиқиш (Ўз.Р. ВМнинг 31.01.2022 йилдаги 46-сон қарори) ҳамда жорий этиш (“Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг электрон тендер платформаси tender.mc.uz) жараёнларида иштирок этган.
Шунингдек, бугунги кунда Жаҳон Банки томонидан Ўзбекистонга хукумат кафолати остида ажратилаётган маҳаллий тендерларни “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг электрон тендер платформасида амалга ошириш жараёнида қатнашмоқда. Бу, ўз навбатида лойиҳа ва пудрат ташкилотлари ўз имижлари устида ишлашга, шартнома мажбуриятларини тўлақонли бажаришга шароит яратади.
Мақсади: Қурилиш соҳасида барча жараёнларни максимал рақамлаштириш, лойиҳа ва пудрат ташкилотларини электрон рейтинг мезонлари орқали жаҳон бозорига чиқариш, ушбу ҳизматларни ривожланган мамлакатларга экспорт қилиш.