Қорақалпоғистон: давлат фуқаролик хизматидаги хотин-қизлар ўзаро тажриба алмашди, янги кўникмаларга эга бўлди
Семинар ўз ишини шуъбаларда давом эттирди. Унда иштирокчилар учун “Давлат хизматидаги хотин-қизларнинг шахсий самарадорлигини ошириш имкониятлари”, “Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва агрессиянинг психологик асослари”, “Инсон ресурсларини бошқаришнинг замонавий усуллари”, “Хотин-қизларнинг давлат хизматига мослашувининг ижтимоий хусусиятлари”, “Давлат хизматидаги хотин-қизларнинг жамоатчилик билан ҳамкорлиги: замонавий технологиялар ва трендлар”, “Давлат фуқаролик хизматидаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асослари” мавзуларида тренинглар ташкил этилди.

Шуъбалар ўз ишини кичик гуруҳларда ишлаш, кейс-стади ва баҳс-мунозара каби интерфаол усулларда ташкил этди.
Семинар давомида иштирокчиларнинг соҳага оид таклиф ва ташаббуслари, мавжуд муаммолари қабул қилинди.
Бир сўз билан айтганда, ушбу семинар Қорақалпоғистонда фаолият юритаётган давлат хизматидаги хотин-қизларнинг ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг янги кўникмалар олиши, ўзаро тажриба алмашиши, соҳадаги фаолиятларини янада ривожлантириши учун ўзига хос корпус вазифасини бажарди.