Давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиш вақти-соати келгани таъкидланди

14:16 - 5 март 2025 Янгиликлар
1030

 Бу борада жамоатчилик фикри жуда муҳимлиги қайд этилди. Мутасаддиларга тез фурсатда ушбу қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйиб, 1 апрелгача киритиш топширилди. 

Ноқонуний бойлик орттириш учун жавобгарлик масаласини ҳам ўйлаб кўриш зарурлиги таъкидланди. 

Қонунчиликка ноқонуний бойлик орттириш ҳақида модда киритиш таклиф қилинди. Яъни, давлат хизматчиси декларация қилган даромадига мос келмайдиган мол-мулкини қаердан олганини исботлаши керак бўлади.

Президентимиз Миллий кенгашни, парламентнинг коррупцияга қарши курашиш қўмиталарини бу борада халқаро андозаларга мос таклифларни ишлаб чиқишга чақирди. 

Чоп этиш