“Коррупция – келажакка таҳдид” деган ғоя асосида Янги Ўзбекистон ёшлари қалбидан жой оладиган тизим яратиш таклиф этилди
— Ислоҳотларимиз натижадорлиги аввало, садоқатли, фидойи ва коррупцияга тоқатсиз янги авлодга бевосита боғлиқ. Бу ишда фикри тоза ёш авлодни тарбиялаш устувор вазифага айланиши шарт, — деди Президент.

Шу мақсадда мактаб директорлари “Тарбия” фани доирасида ўғил-қизларимизга ҳалоллик, бировни ҳақига хиёнат қилмаслик каби эзгу ғояларни содда тилда тушунтириб бориши кераклиги таъкидланди.
Ректорлар эса талаба ва ёшларнинг коррупцияга қарши лойиҳалари, стартап ва инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини йўлга қўйиши зарур.
Умуман, “коррупция – келажакка таҳдид” деган ғоя асосида Янги Ўзбекистон ёшлари қалбидан жой оладиган тизим яратилса, айни муддао бўлиши таъкидланди.