Агентлик ходимлари учун Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилди

15:40 - 7 июн 2022 Янгиликлар
788

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ходимлар билан ишлаш бошқармаси ташаббуси билан Академия ва унинг ҳудудий филиалларида 60 соатга мўлжалланган ўқув курси ташкил этилди. Унда Агентликнинг Марказий аппарати ва унинг ҳудудий  филиаллари ходимлари махсус дастур асосида малака оширмоқда.

 Ўқув — тизимда эълон қилинган "Ходимларни ривожлантириш ойлиги" доирасида ташкил қилинди. 

Ўқув дастурига мувофиқ, тингловчилар учун:

Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси: мақсад ва кутилаётган натижалар;

ўзгаришларни бошқариш: амалга ошириш механизмлари ва раҳбарнинг роли;

Ўзбекистонда кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизматида амалга оширилаётган ислоҳотлар;

давлат хизматида “ҳалоллик вакцинаси” тамойилини жорий этиш механизмлари;

маҳаллий бошқарувнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, замонавий менежмент усуллари(бошқарувнинг инновацион усуллари);

ҳудудий дастурларни шакллантириш ва ижросини таъминлаш;

ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштириш, “маҳаллабай” ишлаш тизимини ташкил этишда давлат ташкилотлари ва идораларининг ўрни;

маҳаллий бошқарувнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари;

давлат бошқарувининг рақамли трансформацияси (“Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегияси) ҳамда раҳбар кадрларнинг компетенциялари каби мавзулар юзасидан машғулотлар Академия профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилмоқда.

Шунингдек, тингловчиларда бошқарув кўникмалари ва қарорлар қабул қилиш(асосий бошқарув кўникмалари тавсифи ва қарор қабул қилиш техникаси), вақтни бошқариш (мақсад қўйиш, устуворликларни белгилаш, режалаштириш, ваколатларни узатиш), лидерлик  ва жамоани шакллантириш(лидерлик сифатлари, ўзини-ўзи таҳлил қилиш ва баҳолаш, жамоани мақсад сари етаклаш) ҳамда мулоқот самарадорлиги (коммуникатив компетентлик, низоларни ҳал қилиш, музокара олиб бориш кўникмаларини ошириш бўйича тренинг машғулотлари ўтказилмоқда.

Малака ошириш курси давомида олинган билимлар давлат фуқаролик хизматчиларида янги компетенцияларни шаклланиши, шахсий ривожланиши ва фаолияти самарадорлигини ошишига хизмат қилади.

Чоп этиш