“Эл-юрт умиди” жамғармасининг хорижда таълим олаётган стипендиатлари билан мулоқот қилинди
Бу гал хорижда, нуфузли университетларнинг ҳуқуқ, сиёсий фанлар ва халқаро муносабатлар йўналишлари бўйича таълим олаётган 70 нафарга яқин стипендиатлари учрашишди.
Ёш мутахассисларимиз билан Адлия вазири А.Ташкулов, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов, Ташқи ишлар вазирлиги масъул вакиллари, “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти иштирок этди.
Даставвал ёшларимизнинг яшаш ва ўқиш шароитлари ҳақида суҳбатлашилди. Шундан сўнг, учрашув мақсади, соҳадаги долзарб масалалар ҳақида ёш мутахассисларга маълумот берилди. Тизимни ривожлантириш бўйича уларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.
Ватани ва яқинлари соғинчи билан хорижда яшаб, таҳсил олаётган ёшларимиз ушбу мулоқот уларни хурсанд қилганини, Давлатимиз раҳбарининг эътибор ва ғамхўрлиги мотивация бераётганини таъкидлашди.
Шундан сўнг, сўнги йилларда давлат органлари ва ташкилотларида жорий этилган кадрлар билан ишлашда очиқлик тизими, шунингдек, адлия органлари соҳасида амалга оширилган маъмурий ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
Шундан сўнг, стипендиатлар соҳага доир қатор таклифларини билдирди. Ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Таълимдан сўнг, ватанига қайтиб, ўз йўанлишида амалга оширилаётган ислоҳотларни ривожлантириш истаклари қатъийлигини билдиришди.
Маълумот учун, эндиликда барча вазирлик, идоралар раҳбарларининг Жамғарма стипендиатлари билан тизимли равишда мулоқотлари ташкил этиб борилади.