Ўзбекистон-Қозоғистон: Давлат хизматига киришда очиқ танлов тизими бўйича тажриба алмашишди

16:02 - 21 сентябр 2023 Янгиликлар
756

Учрашув Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари бўйича агентлиги раҳбарияти, вакиллари иштирокида бўлиб ўтди. 

Маълумот учун, ушбу мулоқот 2022 йилнинг декабрида, олий даражадаги ташриф давомида ташкилотлар ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандуми доирасида ташкил қилинди.

Мулоқот аввалида ташкилотлар раҳбарияти нутқ сўзлаб, давлат хизмати соҳасида ҳамкорликни кучайтириш ва тажриба алмашишни мунтазам йўлга қўйиш аҳамиятли эканлигини таъкидлашди. 

Шундан сўнг, ташкилотлар вакиллари давлат хизматига ишга киришда очиқ танловлар тизимлари фаолияти, эришилган натижалар бўйича тақдимот қилишди. Платформалар фаолиятидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар, ечимлари бўйича фикр алмашилди. 

Томонлар ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ҳамкорлик ишларини мунтазам давом эттиришга келишиб олишди.

Чоп этиш