Халқчил давлат фуқаролик хизматига очиқ йўл
Ушбу шиор остида талабалар иштирокида мулоқотлар ташкил этилмоқда.
Давлат фуқаролик хизмати ва олий таълим ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш, битирувчи курсларнинг қобилиятли талабаларини давлат хизматига жалб қилиш мақсадида ташкил этилаётган тарғибот тадбирларининг яна бири Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиалида бўлиб ўтди.
Тадбирда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали масъул ходимлари, талабалар, ўқитувчилар иштирок этди.
Дастлаб соҳадаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида талабаларга тушунча берилди. Шундан сўнг, давлат хизматига киришнинг шаффоф ва адолатли танлов тизими ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тадбир давомида ёшлар соҳага қизиқиши юқори эканлигини билдириб, давлат хизматига ишга кириш, фаолият юритиш, хизматчиларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояси юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Жараён республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.