Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун семинар ташкил этилди

05:35 - 17 апрел 2024 Янгиликлар
410

Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида навбатдаги ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев, Агентлик филиали раҳбари ўринбосари А.Реимбаев ва филиал масъул ходимлари иштирок этди.

Ўқув давомида тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти, Ўқув курси давомида тингловчилар фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари, самарадорликни баҳолаш асослари, Samaradorlik.uz электрон платформаси имкониятлари ва ундан фойдаланиш тартиби  ҳамда “маҳалла еттилиги” ишини самарали ташкил этиш масалаларига оид тушунтиришлар берилди.

Чоп этиш