Бир гуруҳ туман ва шаҳар ҳокимларидан иборат делегация Германиянинг Бавария федерал ҳудудида хизмат сафарида бўлиб турибди

06:50 - 2 июл 2024 Янгиликлар
191

Ушбу дастур Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Ханнс Зайдель жамғармаси ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Мақсад – Германияда давлат фуқаролик хизмати, жумладан, маҳаллий бошқарув тизими билан танишиш, инвестицияларни жалб қилиш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, коммуникация ва қурилиш соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш.

Сафарнинг илк кунида делегация аъзолари Ханнс Зайдел жамғармасининг Бош котиби жаноб Оливер Ёрг, Мюнхен тумани ҳокими жаноб Кристофер Гобел билан ҳамда Юқори Бавария Савдо-саноат палатасининг Халқаро, саноат ва инновация масалалар бўлимининг Марказий Осиё бўйича масъул ходими доктор Ютта Албрехт хоним билан учрашишди.

▫️Хизмат сафари 7 июль кунига қадар давом этади.

Чоп этиш