Қашқадарё вилоятидаги ёшлар ва ёш давлат хизматчилари учун мулоқот ташкил этилди

09:32 - 2 июл 2024 Янгиликлар
142

Айни кунларда республикамиз бўйлаб “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2024 йилги 1-очиқ стипендия танлови тартиби билан боғлиқ янгиликларни кенг тарғиб этишга қаратилган мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали, "Эл-юрт умиди" жамғармаси масъуллари ҳамкорлигида ташкил этилган вебинарда туман (шаҳар) ҳокимлиги масъул ходимлари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси, “Келажак лидерлар” клуби аъзолари, вилоятдаги олий таълим муассасалари талабалари, Президент мактаблари, ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилари, ёшлар, ташкилот ва идораларнинг ёш мутахассислари иштирок этди.

Мақсад —  талантларни излаб топиш, уларнинг хориждаги нуфузли таълим ва илмий муассасаларда таълим олишини ташкил қилишга кўмаклашиш, профессионал янги авлод кадрларини шакллантириш ва уларни давлат хизматига жалб этиш.

Мулоқот савол-жавоб ва қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтди. Ҳудуддаги ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан тегишли жавобларни олишди. Шунингдек, хорижда бепул таълим олиш дастурига оид таклифларини билдиришди. 

Ушбу форматдаги мулоқотлар республика бўйлаб давом этади.

❗️Маълумот учун, танлов жараёнлари билан боғлиқ саволларингизни info@eyuf.uz электрон почта манзили орқали йўллашингиз мумкин.

Чоп этиш