“Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури доирасида интервью ва тақдимотлар ўтказилмоқда
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги БАА Ҳукумати билан ҳамкорликда “Government Quality Award” — Ўзбекистон Республикаси давлат органлари самарадорлиги мукофоти” дастурини амалга оширмоқда.
Дастур — мамлакатда давлат бошқаруви ва давлат хизмати самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган лойиҳа ҳисобланади. Жорий йилда энг яхши кўрсаткичларни қайд қилган давлат ташкилотлари ва давлат хизматчилари бир неча номинация бўйича мукофотланиши назарда тутилган.
“Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” (Uzbekistan Government Quality Award 2024) дастурининг 2-циклида 8 та номинация бўйича вазирликлар ва вазирликлар ходимларини баҳолаш белгиланган.
Жорий йилнинг 23 июль – 1 август кунлари quality.argos.uz платформаси орқали вазирликлар рўйхатдан ўтишди. Айни дамда БАА мутахассислари ва маҳаллий экспертлардан иборат Ишчи гуруҳ жойларга чиқиб, иштирокчиларни интервью ва тақдимотлар асосида баҳоламоқда.
Маълумот учун, Дастурга 17 та вазирлик, 120 нафарга яқин давлат хизматчилари иштирок этмоқда.