Тошкентда Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлараро тажриба алмашинув давраси ўз ишини бошлади

11:10 - 27 сентябр 2024 Янгиликлар
906

Унда Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари вакиллари, давлат органлари раҳбарлари, масъуллари,  “ICBA”, “Fly Dubai”, Абу-Даби тараққиёт фонди каби ташкилотлар раҳбарияти ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда инвестиция лойиҳалари портфели “яшил” энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, туризм инфратузилмаси ва бошқа йўналишларни қамраб олган. 

Қолаверса, давлат хизматини такомиллаштириш, бошқарувдаги кадрлар фаолиятини баҳолаш, тизимни рақамлаштириш бўйича ҳам икки давлат ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. 

Ушбу учрашув ҳам давлат бошқаруви ва иқтисодиётнинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, янги лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришиш мақсадида ташкил этилди.

 

Чоп этиш