Ҳамжиҳатликдаги эзгу ишда барака, унум ва файз бўлади
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали вакиллари Абдулла Қодирий боғида ташкил этилган “АРГОС боғи”да эзгу ниятлар билан кўчат ўтқазишди. Ташаббусга Агентликнинг Марказий аппарати раҳбарияти ва вакиллари ҳам бош қўшишди.
Хайрли ишларда, ҳашарларда бирлашиш халқимиз учун қадрият. Мўъжазгина жойда 100 тупга яқин манзарали кўчатлар ўтқазилди. Улар махсус платформага киритилди. Кўчатларнинг кўкариши, яшнаши, бу масканнинг яшил боғга айланиши учун жамоадошлар масъулиятни баб-баравар ўз зиммаларига олишди.
▫️Маълумот учун, ушбу эзгу ишда Агентликнинг республика бўйлаб барча филиаллари иштирок этмоқда.
Президентимиз таъкидлаганларидек, "Яшил макон" — виждонимиз, бўлажак ҳаётимиз, фарзандларимиз олдидаги масъулиятимиздир. (https://t.me/shmirziyoyev/21254)