Илм — жамиятни янада яхшилашнинг энг муҳим воситаси
Навоийда халқимиз билан бевосита ишлаётган давлат хизматчилари интеллектуал турнирда беллашишди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Навоий вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда маҳаллалардаги комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимлар ўртасида интеллектуал турнир ўтказишди.
Илм — ҳар қандай тоифадаги давлат хизматчиси учун фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, қарорлар қабул қилишда самарадорликка эришиш, ижтимоий адолат ва тенгликни таъминлаш, ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш, инновацияларни қўллашда муҳимдир.
Қизғин кечган турлар якунига кўра, 1-ўринга Зарафшон шаҳар жамоаси, 2-ўринга Қизилтепа туман жамоаси, 3-ўринга Конимех туман жамоаси лойиқ кўрилди.