Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги вакиллари учрашишди 

18:08 - 13 декабр 2024 Янгиликлар
327

Учрашув давлат бошқаруви соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга йўналтирилди. 

Мулоқот аввалида икки мамлакатнинг ҳамкорлик йўналишлари, истиқболлари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолияти, устувор вазифалари ҳақида маълумот берилди. 

Айни дамда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги билан “Маҳаллий давлат ҳокимиятини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр  алмашилди.  

Шунингдек, 2025 йилда USAID лойиҳаси доирасида амалга оширилиши кўзда тутилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. 

Мулоқот давомида номарказлаштириш, ҳудудларни ривожлантиришда халқ фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш, замонавий раҳбар компетенцияларини аниқлаш ҳамда ривожлантириш бўйича икки томонлама ҳамкорлик йўналишлари белгиланди.

Чоп этиш