Турли даражадаги лавозимлар учун кадрлар захираси шакллантирилмоқда
zaxira.argos.uz портали ишга туширилди
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокими лавозимига 1167 нафар кадрлар захираси шакллантирилди. Уларнинг 743 нафари (68%) махсус тайёрлаш дастурида ўқитилди.
Салоҳиятли кадрлар захираси шакллантирилди
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасида ижобий натижа кўрсатган 1 000 нафар номзод саралаб олинди. Улар 2 ҳафта давомида ҳокимлик ва вазирликларда стажировка ва дублёрлик ўтади. 197 нафари Давлат бошқаруви академиясида малака оширди.
Вазирлик ва идораларнинг 149 та раҳбарлик лавозимларига 606 нафар кадрлар захираси шакллантирилди.
“Раҳбар аёллар мактаби” фаолияти йўлга қўйилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли фармонига мувофиқ Агентлик томонидан “Раҳбар аёллар мактаби” фаолияти ташкил этилди. Дастурнинг 1-мавсумида 47 нафар, 2-мавсумида 51 нафар, 3-мавсумида 45 нафар тингловчи иштирок этди. 32 нафар тингловчи юқори лавозимларга тайинланди.