Давлат фуқаролик хизмати рақамлаштирилмоқда
hrm.argos.uz электрон платформаси тўлиқ ишга туширилди
2 534 та ташкилот ушбу платформага уланди. 94 мингга яқин давлат хизматчиларининг маълумотлари рақамлаштирилди. 315 мингдан ортиқ кадрларга оид идоравий ҳужжатлар тизим орқали қабул қилина бошланди. Ҳужжатлар бўлимида меҳнат шартномалар модули ишлаб чиқилди. “Хизмат сафари” модулининг раҳбарлар ва барча ходимлар учун мўлжалланган қисмлари амалиётга жорий этилди.
samaradorlik.uz электрон платформаси такомиллашди
1. Раҳбар ва раҳбар ўринбосарлари
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарлари
3. туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари
4. Туман (шаҳар) сектор раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш модуллари амалиётга жорий этилди.
zaxira.argos.uz ахборот тизими такомиллаштирилди
991 нафар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
417 нафар давлат органлари ва ташкилотлари;
1005 нафар маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) даражаси бўйича;
52 нафар фаол тадбиркор;
254 нафар Давлат бошқаруви академияси битирувчилари;
99 нафар “Раҳбар аёллар” рўйхати шакллантирилди
Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимликларда ўзаро, шу жумладан, горизонтал ва вертикал алоқа (коммуникация) тизимини ривожлантириш мақсадида “Давлат хизматчиси” мобил иловаси яратилди. Вакант лавозимлар ягона очиқ “vacancy.argos.uz” порталининг янги формати ишлаб чиқилди. assessment.argos.uz электрон платформаси жорий этилди. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга оширишга мўлжалланган Ягона онлайн масофавий таълим — edu.argos.uz платформаси ишга туширилди.