Давлат хизматини ривожлантириш соҳасида Корея билан ҳамкорлик: HRM ва BPR модели синовдан ўтказилмоқда

11:23 - 22 январ 2025 Янгиликлар
58

Айни кунларда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан ҳамкорликда “Давлат хизматчиларининг салоҳиятини ошириш дастури” лойиҳасини амалга оширмоқда.  

Лойиҳа Корея томони билан давлат хизматини ривожлантириш соҳасида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Лойиҳа доирасида тадқиқотлар асосида инсон ресурсларини бошқариш (HRM) моделини ишлаб чиқиш, бизнес жараёнлари реинжиниринги (BPR) таҳлилини ўтказиш, HRM ва BPR моделини синовдан ўтказиш, шунингдек, профессиографик таҳлил (job analysis) бўйича семинар-тренинглар ўтказилмоқа.

Пилот ташкилотлар сифатида Тоғ-кон саноати ва геология, Транспорт ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирликлари, шунингдек, Автомобиль йўллари қўмитаси белгилаб олинган.

KIPA вакиллари томонидан ташкил этилаётган семинарларда  маҳаллий экспертлар, Агентликнинг тегишли масъуллари иштирок этмоқда. Шунингдек, юқорида қайд қилинган пилот ташкилотларда HRM/HRD моделини ишлаб чиқиш ва BPR таҳлилини ўтказиш, шунингдек,  профессиографик таҳлил (job analysis) бўйича семинарлар олиб борилмоқда.

Чоп этиш