Бош вазир ўринбосари “Раҳбар аёллар мактаби” дастури тингловчилари билан суҳбатлашди
Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастури тўртинчи мавсуми тингловчиларига билан "Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари" мавзуси доирасида мулоқот қилди.
Самимий руҳда ўтган учрашувда раҳбар аёллар учун муваффақиятга эришиш имкониятлари, ривожланиши ҳамда жамиятдаги ролини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, "Раҳбар аёллар мактаби" мамлакатимизда аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотларнинг амалий натижаларидан бири. Ушбу лойиҳа аёллар етакчилигини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.