HR бўлинмалари раҳбарлари Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази фаолияти билан танишишди

14:28 - 23 январ 2025 Янгиликлар
56

Айни кунларда республика ижро этувчи ҳокимият органлари – вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларнинг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари раҳбарлари учун ўқув ташкил этилган.

Ўқув доирасида HR бўлинмалари раҳбарлари Агентлик ҳузуридаги Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида замонавий технологиялар асосида ташкил этилган ассессмент синовларидан ўтиш жараёнлари билан таништирилди.

Тадбир давомида иштирокчилар марказнинг инновацион ечимлари ва илғор методларини ўрганиш имкониятига эга бўлишди. Шунингдек, уларга амалиётга асосланган ўқув машғулоти давомида раҳбар кадрларнинг касбий малакаларини янада такомиллаштириш йўналишида зарурий маълумотлар берилди.

Бу саъй-ҳаракатлар давлат бошқаруви тизимида инсон ресурслари билан ишлаш маданиятини юксалтиришга, кадрларнинг замонавий талабларга мувофиқ самарали фаолият юритишини таъминлашга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўқув амалиёти уч кун давом этиб, унда 60 нафардан ортиқ масъуллар иштирок этиши кўзда тутилган.
 

Чоп этиш