"Ҳокимликка тайёрлаш мактаби" ва "Раҳбар аёллар мактаби" дастурлари тингловчиларидан иборат делегациямиз Туркияда стажировка ўтамоқда

15:29 - 23 январ 2025 Янгиликлар
72

Дастур Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Стажировка давомида Туркиянинг давлат бошқаруви, инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш, ижтимоий хизматлар, оилани қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва инфратузилма, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳит ҳамда иқлим ўзгариши каби соҳалардаги тажрибаси билан танишиш режалаштирилган. Шунингдек, учрашувлар давомида томонлар ўзаро тажриба алмашиш имкониятига ҳам  эга бўлишади. 

Дастур доирасида делегация аъзолари Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси, Ички ишлар, Халқ таълими, Ижтимоий хизматлар ва оила, Маданият ва туризм, Транспорт ва инфраструктура, Соғлиқни сақлаш каби вазирликларида бўлишади. 

Маълумот учун, дастурда қўшни қардош давлатлардан ҳам вакиллар иштирок этмоқда. 

Чоп этиш