Тўрақўрғон туман ҳокимлигида давлат хизматчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди

14:26 - 23 январ 2025 Янгиликлар
56

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан ташкил этилган ўқув семинарда туман ҳокимлиги аппарати ходимлари, туман ташкилотларининг раҳбарлари, кадр тузилмалари ходимлари ҳамда юристлар иштирок этди.

Семинарда мутахассислар томонидан вакант лавозимлар бўйича очиқ танловларни ўтказиш, номзодларни малака талаблари бўйича саралашда шаффофликни таъминлаш, танлов якунлари бўйича ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш юзасидан тушунчалар берилди. 

Шунингдек, қонун ҳужжатлари талаблари асосида Одоб-ахлоқ комиссияси фаолиятини юритиш тартибининг ҳуқуқий механизмлари, Комиссия йиғилишини ташкил этиш, унда масалаларни кўриб чиқиш, ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ барча жараёнлар амалий мисоллар билан тушунтирилди.

Тадбир давомида фикр-мулоҳазалар алмашилди, олинган билимлар мустаҳкамланди.
 

Чоп этиш